«Пахтакор» Тошкент дербисида ғалаба қозониб, биринчи ўринда қолди
Суперлига 13-турида «Пахтакор» ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилди.
Ўйиннинг 6-дақиқасида Баҳром Абдураҳимов томонидан оширилган тўпни Тиаго Безерра боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. Қолган дақиқаларда ҳар иккала жамоада имкониятлар бўлса-да, ўйин охирига қадар ҳисоб ўзгармай қолди.
Бу натижадан сўнг, «Пахтакор» 29 очко билан 1-ўринда, «Бунёдкор» эса 25 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Суперлига, 13-тур
25 май
Пахтакор (Тошкент) – Бунёдкор (Тошкент) - 1:0
Гол: Тиаго Безерра (6)
Ҳакамлар: Ш.Қосимов, О.Абдувасилов, С.Шоюсупов, Н.Қосимов.
Назоратчи – Б.Тоғаев.
Пахтакор: Элдорбек Суюнов, Фаррух Сайфиев, Марко Симич (с), Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев (Азимжон Аҳмедов, 87), Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов, Баҳром Абдураҳимов, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш
Бунёдкор: Муроджон Зуҳуров, Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Рустам Ашурматов, Мирғиёс Сулаймонов, Жавлон Иброҳимов (с), Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов (Даврон Умиров, 67), Муроджон Тошматов (Санжар Қодирқулов, 85), Сардор Собирхўжаев, Филип Райевац (Шаҳзодбек Нурматов, 67)
Огоҳлантиришлар: Анвар Ғофуров 35, Акром Комилов 38, Жавлон Иброҳимов 42
Мавзуга оид
08:00 / 09.09.2024
Бунёдкор шоҳкўчасида 27 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди
22:55 / 11.08.2024
«Пахтакор»нинг марҳум футболчилари хотирасига 45 йил олдинги «Ўйналмаган матч» ўтказилди
19:04 / 01.08.2024
«Пахтакор»нинг марҳум футболчилари хотирасига 45 йил олдинги «Ўйналмаган матч» ўтказилади
12:13 / 17.06.2024