Жаҳон | 19:36 / 26.05.2018
3838
1 дақиқада ўқилади

Мисрда YouTube бир ойга блокланади

Фото: Reuters

Миср маъмурий суди шанба куни қуйи инстанциянинг YouTube видеохостингини бир ойга блоклаш ҳақидаги қарорини тасдиқлади. Бу мусулмонлар туйғуларини ҳақоратловчи фильмдан кадрлар эълон қилингани сабабли рўй берди, деб хабар бермоқда "Ал-Аҳрам" маҳаллий нашр.

Аввалроқ, мисрлик адвокат Муҳаммад Салом судга ариза бериб, Миср ҳудудида YouTube’ни блоклашни талаб қилди. Бу видеохостинг пайғамбар Муҳаммад С.А.В. ҳаёти ҳақида ҳақоратловчи шаклда ҳикоя қилувчи фильмдан кадрлар ўчириб ташламагунгча юз бериши айтилганди. Адвокат мамлакатда шундай кадрларни кўрсатувчи барча ресурслар тақиқлашни талаб қилди. Унинг фикрича, улар динлараро можароларни юзага келтириши мумкин.

Суднинг дастлабки қарорига кўра, YouTube’ни блоклаш билан миллий алоқа бошқармаси шуғулланиши керак. Бироқ, бошқарма апелляция бериб, YouTube’ни блоклаш қийин эканини айтган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид