Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўз манфаати йўлида давлатга зарар етказган шахсларга нисбатан суд ҳукми ўқилди
Жорий йилнинг 25 май куни Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида жойлашган «Ўртачирчиқ агро-саноат ва транспорт касб-ҳунар» коллежи биносида суд соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий асослари мавзусида учрашув ўтказилди. Тадбирда коллеж раҳбарияти, Ўртачирчиқ туман суди, Ўртачирчиқ туман прокуратураси, маҳалла фаоллари ва талабалар қатнашишди.
Тадбирдан кўзланган мақсад йиғилганларга тадбиркорларнинг қонуний манфаатлари давлат томонидан ҳимоя қилиниши ва фуқароларга суд соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар моҳиятини тушунтириш эди. Шу куни сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилди.
Судья Х.Х.Хотамов раислигида судланувчи А.Умирзақов ва С.Пирназаровларга нисбатан Жиноят Кодексининг ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларнинг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш ва ҳужжатлар, штамплар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш моддалари билан жиноят иши кўрилди.
Суд судланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини эшитиб, тарафларнинг музокара нутқларини, судланувчининг ҳимоя ва охирги сўзларини тинглаб, жиноят иши материаллари билан танишиб, жиноят иши материалларини ҳар томонлама тўла ва холисона текшириб чиқди.
А.Умирзақов ва С.Пирназаровлар ушбу жиноятни қилганликда айбдор деб топилди. Уларга нисбатан энг кам иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари ҳамда 3 йил 6 ойга озодликни чеклаш жазолари тайинланди.
Ҳукмдан норози тарафларга тегишли муддатларда апелляция ёки кассация тартибида юқори турувчи судга шикоят қилиш ёки протест билдириш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилди.
Мавзуга оид
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026