Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар 4 та араб давлатидан маҳсулотлар олиб кирилишини тақиқлаб қўйди
Фото: РИА "Новости"
Бир қатор араб давлатлари Қатар билан дипломатик муносабатларни узганидан деярли бир йил ўтиб, Доҳа жавоб чоралари кўришга ўтди. Уларга кўра, Қатар Баҳрайн, Миср, БАА ва Саудия Арабистонидан маҳсулотлар олиб кирилишини тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Қатарнинг The National нашри маълум қилди.
Тақиқловга кўра, ушбу давлатларнинг Қатар дўконларида сотувда бўлган маҳсулотлари зудлик билан сотувдан олиниши керак, исталган қоидабузарлик ва эътиборсизлик назорат идоралари томонидан кузатиб борилади. Шунингдек, санкцияга тушган маҳсулотларнинг бошқа давлатлар томонидан етказиб берилиши ҳолатлари олди олинади.
Қатарда эмбаргога қарамасдан, охирги вақтгача Миср ва Саудия Арабистонидан маҳсулотларни топиш мумкин эди. Улар амирликка Кувайт ва Уммон орқали етказилган.
Қатар ҳукумати бу чораларни “ўз маҳсулотларини қўллаб-қувватлаш” ва “харидорлар хавфсизлиги” мақсадида кўрганини тушунтирган. Шу билан бирга Қатар Эрон, Туркия ва Марокаш билан иқтисодий муносабатларни фаоллаштирмоқда.
Мавзуга оид
21:23 / 10.03.2026
Умра сафарлари қайта йўлга қўйилмоқда
13:12 / 09.03.2026
Баҳрайндаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди
10:50 / 09.03.2026
АҚШ Давлат департаменти дипломатларга Саудияни тарк этишни буюрди
09:46 / 09.03.2026