Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Қримдаги ҳарбий имкониятларини кучайтирмоқда
Фото: Звезда
Россия Қримдаги ҳарбий қудратини ошириб бормоқда, бу ярим орол РФ таркибига қўшиб олингач янги куч билан авж олди. Бу ҳақда Германиянинг Focus журнали ёзмоқда.
Таъкидланишича, яқинда ярим орол ҳудудига «Вышний Волочек» кичик ракета кемаси етказилди, у «Калибр» ракета мажмуаси билан жиҳозланган ҳамда у Сурияда ўзининг самарадорлигини исботлади. Бу эса ғарбдаги ҳарбий мутахассисларни ташвишга солган. Шунингдек, ярим орол ҳудудида иккита С-400 ЗРМ дивизиони ва артиллерия ҳам бор. Қора денгиз флотига бир нечта янги фрегат ва сувости қайиғи келган.
«Қрим кун сайин қалъага айланиб бормоқда», - дея таъкидлайди нашр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик адмирал Россияни тийиб турувчи омил ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
08:33
Европа Иттифоқи Путин билан эҳтимолий музокараларга тайёргарлик кўрмоқда
08:18
Зеленский хорижий сиёсатчиларни Москвада 9 май байрамини нишонлашдан тийилишга чақирди
21:50 / 07.05.2026
Россия урушни тугатиш бўйича музокараларни давом эттиришдан «маъно кўрмаяпти»
20:24 / 07.05.2026