Жаҳон | 23:33 / 29.05.2018
5156
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Хитойнинг 50 млрд долларлик маҳсулотларига бож киритишга қарор қилди

АҚШ Пекин билан савдо уруши тўхтатилгани ҳақида эълон қилингандан бир ҳафтагина ўтиб Хитойнинг 50 млрд долларлик маҳсулотларига 25 фоизлик бож киритиши ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Оқ уй баёнотида айтилган.

Бож киритиладиган маҳсулотлар рўйхати 15 июнгача эълон қилинади. Бундан ташқари, АҚШ Хитой билан Жаҳон савдо ташкилоти линияси бўйича тортишувни давом эттириб, инвестициялар чекланиши ва “муҳим саноат технологияларини харид қилиш билан боғланган” Хитой компаниялари ва жисмоний шахсларига нисбатан “экспорт назорати қатъъийлаштирилиши”ни эълон қилмоқчи. 

Ўтган ҳафта АҚШ молия вазири Стивен Мнучин АҚШ ва Хитой ўзаро божлар киритишни тўхтатганини маълум қилганди. 

Мавзуга оид