Жамият | 21:48 / 29.05.2018
14430
2 дақиқада ўқилади

Бухорода қамоқдаги шахс бошқа қамалган кишини пул эвазига жазодан озод этмоқчи бўлди

Бухорода жазо муддатини ўтаётган шахс озодликдан маҳрум қилинган бошқа бир фуқарони муддатидан олдин озодликка чиқаришни ваъда қилиб, маҳкумнинг хотинидан 2 минг 800 АҚШ долларини олиб, яна такроран фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланди.

Бухоро вилоят ИИБ матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Пешкў тумани, Навбаҳор МФЙ, Навбаҳор қишлоғида яшовчи Н. Ш.нинг аризасига асосан олиб борилган тезкор-тадбирлар давомида, 2018 йилнинг январь ойидан 15 февраль кунига бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Н.Ш.нинг телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ўзини Навоий вилоятида яшовчи, 1982 йилда туғилган А. У. деб таништирган.

Қизиғи шундаки, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” ва “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандларида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлган.

Айни чоғда, А.У. Наманган вилояти, Поп туманида жойлашган УЯ 64/32-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаётган Н.Ш.нинг турмуш ўртоғи Р. Р.ни белгиланган муддатидан илгари озодликка чиқаришни ваъда қилиб, жами 2800 АҚШ доллари миқдоридаги пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.

Олиб борилган суриштирувлар жараёнида ушбу жиноятни Бухоро тумани, Истиқлол МФЙ, Қуйикобдин кўчасида яшовчи, 1993 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми, 168-моддаси 2-қисми билан судланиб, ҳозирги кунда Когон тумани 64/85-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган Т. Ж. содир қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан яна жиноят иши қўзғатилган.​

Мавзуга оид