Спорт | 22:00 / 29.05.2018
9582
3 дақиқада ўқилади

“Чўл рицарлари“дан “Биргаликда енгилмасмиз”гача: ЖЧ-2018’да иштирок этувчи жамоалар шиорлари

Фото AFP

14 июнда Россияда бошланадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати арафасида барча иштирокчи терма жамоалар ўзларининг расмий шиорлари қандай бўлишини аниқлаштириб олдилар. 

Ушбу шиорлар мухлислар ўртасида овоз бериш йўли билан танланган. Бу шиорларнинг барчаси жамоалар автобуслари ойналарига туширилади.

Қуйида ушбу шиорлар келтирилган.

А гуруҳи
Россия: "Очиқ қалб билан ўйна"
Саудия Арабистони: "Чўл рицарлари"
Миср: "Фиръавнлар ҳақида гапирганингизда, дунё ўрнидан туриб, эшитиши керак”
Уругвай: "Қуёш Россияда порлайди, бутун осмон кўк-мовий рангда”

В гуруҳи
Португалия: "Ўтмиш – шараф, ҳозир – тарих"
Испания: "Биргаликда енгилмасмиз"
Эрон: "80 миллион киши, бир миллат, бир юрак уриши"
Марокаш: "Атлас шерлари – Марокаш фахри"

С гуруҳи
Франция: "Сизнинг куч, бизнинг эҳтирос, олға Кўклар!"
Австралия: "Жасур бўл, довюрак бўл, яшил ва тилларангдаги Соккеруз"
Перу: "Биз қайтдик! 30 миллион перулик бу ерга келмоқда"
Дания: "Биргаликда тарихни яратамиз"

D гуруҳи
Аргентина: "Биргаликда орзу ортидан"
Исландия: "Келинг орзумизни рўёбга чиқарайлик"
Хорватия: "Кичик давлат, катта орзулар"
Нигерия: "Африка фахри қанотлари"

Е гуруҳи
Бразилия: "Бешта юлдуздан кўпроқ, 200 миллион юрак"
Швейцария: "4 та тил, бир миллат"
Коста-Рика: "Бутун давлат ўйнаганда, иложсиз нарсанинг ўзи йўқ"
Сербия: "Бир жамоа, бир орзу – Сербия"

F гуруҳи
Германия: "Тарихни бирга ёзамиз"
Мексика: "Мексикада қилинганлар, ғалаба учун қилинганлар"
Швеция: "Биргаликда Швеция учун!"
Жанубий Корея: "Осиё йўлбарслари, дунёни забт этинг"


G гуруҳи
Бельгия: "Қизил иблислар топшириқда"
Панама: "Панама – икки денгиз кучи"
Тунис: "Россия, бу ерга бургутлар, қўлларни қўлларга бериб ўйинчилар ва мухлислар учмоқда"
Англия: "Бизга ғалаба келтиринг"

Н гуруҳи
Польша: "Олға, Польша!"
Сенегал: "Иложи йўқ – сенегалликлар учун эмас"
Колумбия: "Бир орзу, 3 ранг ва 50 миллион юрак"
Япония: "Курашинг, кўк самурайлар"

Мавзуга оид