Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нархни дунё бозорига қараб белгилаш керак» - президент
29 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экспорт-импорт, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ғўза парвариши, ғалла ўрими, такрорий экинлар ва сувдан оқилона фойдаланиш каби муҳим тадбирларни самарали ўтказиш билан боғлиқ бугунги кунда ғоят долзарб бўлиб турган масалаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нархни дунё бозори стандартларига қараб белгилаш керак. Экспорт бўйича шунча тўсиқларни олиб ташладик. Лекин, менга валюта керак.
Бош прокуратура нега экспорт билан шуғулланмоқда? Маҳсулотни арзон нархда сотган ташкилот ҳам жавоб беради, арқонни узоқ ташлаб қўйганмиз. У замонлар ўтиб бўлди, барибир божхонадан менга ҳар куни маълумот келади. Йил якуни бўйича ҳаммасини жойига қўямиз. Биз одамларни бой қилишимиз керак. Дунё бозорига маъқул нархда сотиш лозим, ўзбек деҳқонининг косасини оқартиришимиз керак. Экспорт қилиш бўйича стратегиямиз бор, лекин тактикани ўзгартириш керак.
Қорақалпоғистон ва Хоразмдан одам олиб келиб, Жиззах ва Сирдарёда шоли эктирамиз, чунки бу одамларга керак», - дея президентнинг сўзларини келтирган Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
19:29 / 16.12.2025
Президент: шаҳарнинг барча кўчаларидаги ариқларда сув айланиши керак
18:44 / 16.12.2025
«Энди пойтахтда бошқарув ўзгаради». Президент – Тошкентнинг келгуси йиллардаги тараққиёти ҳақида
15:16 / 14.10.2025
Солиқлар вақтида тўланган маҳаллаларга «Ташаббусли бюджет»да қўшимча маблағ ажратилади
15:09 / 14.10.2025