Жаҳон | 16:27 / 30.05.2018
9346
1 дақиқада ўқилади

Порошенко «Газпром»дан қарзни мажбурий тўлатиш жараёни бошланганини эълон қилди

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Украина президенти Пётр Порошенко «Газпром»дан 2,6 млрд доллар миқдоридаги қарзни Стокгольм арбитражи қарори доирасида мажбурий тўлатиш жараёни бошлангани ҳақида маълум қилди.

Бу ҳақда Порошенконинг Twitter’ида айтилади.

«Газпром»дан 2,6 млрд долларни мажбурий тўлатиш жараёни амалий қадамларга кўчди», - дея ёзган Порошенко.

Аввалроқ, ОАВ «Нафтогаз» хорижий судларда «Газпром»дан 2,6 млрд долларлик қарзни Стокгольм арбитражи қарори доирасида талаб қилиб олиш жараёнини бошлангани ҳақида хабар берганди. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Порошенко ва Мэй «Кремлнинг тажовузкор сиёсатини» муҳокама қилганди.

 

Мавзуга оид