Ўзбекистон | 22:24 / 30.05.2018
4166
5 дақиқада ўқилади

"Ўзэкспомарказ"да бирваракайига 2та кўргазма бўлиб ўтади

Фото: Ўзэкспомарказ

2018 йилнинг 30 майидан 2 июнига қадар “Ўзэкспомарказ” АЖ МККнинг №№1-2 павильонлари ва очиқ майдонларида бирваракайига 2та кўргазма бўлиб ўтади: XIII «Uzbekistan Agrotech Expo–2018» Республика қишлоқ хўжалиги учун замонавий ускуналар ва технологиялар халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-ярмаркаси ва VII «Uzbekistan Agromash Expo–2018» қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналари кўргазмалари.

Кўргазмалар қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: “Мева ва сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб чиқариш”, “Музлатгич ва музлатиш ускуналари”, “Мева ва сабзавотларни қуритиш ускуналари”, “Нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш”, “Боғдорчилик технологиялари”, “Иссиқхона комплекслари”, “Ўсимликларни ҳимояловчи кимёвий дори воситалари”, “Чорвачилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш технология ва ускуналари”, “Гўшт ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш”, “Сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш”, “Ветеринария” ва “Қишлоқ хўжалиги техникаси”.

Кўргазмада 110 дан ортиқ корхоналар иштирок этишмоқда, улардан 71 таси хорижий корхоналардир. Шулар жумласидан:

  • Германиядан “Happel”, “GEA”, “Buschhoff”, “BDW Feedmill”, “Haller AG”, “Agrokraft GmbH”корхоналари;
  • АҚШдан “John Deere” корхонаси;
  • Италиядан “Advice & Consulting”, “Spaggiari La Mecanica”, “Ferrari 
  • CostruzioniMeccanicheSrl”, “L. GobbiSrl”, “OCMIS Irrigazione”, “Roter Italia Srl”, “RovattiPompe Spa”, “Futura Srl”, “Cold Energy Srl” корхоналари;
  • Туркиядан “European Greenhouse”, “PorlanmazMakine Metal TekstilInsaatHirdavatSan.Tic.LtdSti”, “EskibarajTarim” корхоналари;
  • Кореянинг “Farmsko Cо. Ltd”, “Yuk-IL Cо. Ltd”, “Myung Sung Placon
  • Co. Ltd”, «Dоо-Jin Construction Co.” корхоналари;
  • Исроилнинг “Адама”;
  • Россиянинг АО "Шебекинский машиностроительный завод", АО
  • "Мельинвест", ООО "СиСорт";
  • Испаниянинг “RufepaTecnoagro”;
  • Нидерландиядан “DelflandAsia BV”;
  • Қозоғистоннинг ТОО "ДеЛаваль", TOO “ALEM AGRO HOLDING” корхоналари;
  • Украинанинг ПрАТ "Могилiв-Подiльский машзавод" корхоналари шулар жумласидандир.

Кўргазмалар умумий ҳисобда 4 000 кв.м.ни ўз ичига олади.

Кўргазма майдонларида агросаноат комплекси учун кенг кўламдаги технологиялар, механизм ва ускуналар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, фермер хўжаликлари учун, модернизация қилинган иссиқхоналар, совутиш ускуналари ва шу турдаги техникаларнинг тақдимоти бўлиб ўтади.

Очиқ майдонларда пахтачилик техникаси, пахта терими учун машиналар, комбайнлар, боғдорчилик тракторлари, ўсимликлар учун пурков техникалари, ер чопиш ускуналари, мотоцикллар ва бошқа техникалар намойишини кўриш мумкин.

Кўргазма давомида иштирокчилар ва меҳмонлар учун қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш технологиялари билан яқиндан танишиш имконияти туғилади. Шу билан биргаликда хорижий корхоналарнинг кўргазма мавзуларига оид бўлимлар бўйича семинар ва тақдимотлари бўлиб ўтади.

Кўргазмалар “Ўзэкспомарказ” АЖ МКК томонидан IFWExpo Heidelberg GmbH (Германия) ва “Techno Cool” компаниялари,ахборот ҳамкорлари - “UzNews”, “Yellow Pages Uzbekistan”, “Kun.Uz”, техник ҳамкорлар “Tarovat Media” ва расмий интернет-провайдер “Sharq Telekom” ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Кўргазма ҳомийси - «John Deere» (АҚШ).

Ушбу кўргазма фермерлар, ишлаб чиқарувчилар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қуруқ ва хўл мева ва сабзавотларни экспорт қилувчи тадбиркорлар учун ажойиб бизнес майдони бўла олади.

Бир майдонда қишлоқ хўжалиги ускуналарини ишлаб чиқарувчи хорижий корхоналар билан тўғридан тўғри ҳамкорлик шартномаларини тузиш ва шахсий тадбиркорлик фаолиятингизни ривожлантириш имкониятини қўлдан бой берманг.

Қўшимча маълумотларни www.facebook.com/uzexpocentre.uz/ижтимоий тармоғи орқали,www.uzexpocentre.uzсайтимиздан ва(99871) 238-56-11 телефон рақами орқали олиш мумкин. Шу билан бирга сўнгги хабарларимиз билан t.me/uzexpocentre каналимиз орқали танишишингиз мумкин.

Кўргазмалар иш кунлари:

30 май – соат 11.00 – 17.00.

31 май – соат 10.00– 17.00.

01 июнь – соат 10.00  – 17.00.

02 июнь – соат 10.00 – 16.00.

Кўргазмаларга марҳамат!

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид