Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИДнинг Афғонистондаги кучлари 3 та вилоятда тўпланмоқда – Пентагон
Фото: AFP
Айни вақтда ИШИДнинг Афғонистондаги кучлари 34 та вилоятдан фақатгина 3 тасидагина тўпланмоқда, бироқ бутун мамлакат бўйлаб ёйилишга ҳаракат қилмоқда. Бундай маълумотларни АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони, генерал Жон Николсон журналистлар билан телекўприк орқали ўтказилган брифингда келтирди.
“ИШИД бутун Афғонистон бўйлаб ёйилишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ айни вақтда жангарилар учта вилоят – Жаузжон, Нангарҳор ва Қўнар вилоятларигина билан чекланган”, деб айтган генерал. Унинг таъкидлашича, яқинда ИШИДнинг Жаузжондаги етакчиси Қори Ҳикматулла ва кўплаб жангарилар йўқ қилинган.
Николсон АҚШнинг Гилменд вилоятида жойлашган Муса-Қалъа туманига берган зарбасига изоҳ берар экан, бу амалиётдан мақсад жангариларнинг бир неча ўн дала қўмондонини йўқ қилиш бўлганини айтган. Генералнинг айтишича, Гилмендни жангариларнинг “молиявий двигатели” деб аташ мумкин. Бу ерда “Толибон” ҳаракати ўз даромадининг 60 фоизини гиёҳванд моддалар сотиш ва бошқа жиноий фаолиятдан олади.
Мавзуга оид
10:11
Афғонистон Покистоннинг Кобулга зарбалари оқибатида қурбонлар борлигини маълум қилди
15:28 / 12.03.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида имтиёзли савдо битими тасдиқланди
13:36 / 10.03.2026
АҚШ БМТнинг Афғонистонга ёрдамини қайта кўриб чиқишга эришмоқчи
22:54 / 05.03.2026