Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙПХ ходимига бўйсунмаган автомобиль ўғриси 11 йилга қамалди
Суд ЙПХ ходимига бўйсунмаган автомобиль ўғрисини 11 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, «Матиз» автомобилининг олиб қочилгани ҳақидаги хабар бир зумда барча ЙПХ постларига келиб тушган. Барча назоратчилар қатори ЙПХ бригадасининг 3-дивизиони мобил гуруҳи инспектори – сафдор Дилшод Жўраев «Назарбек» постидан ўтаётган машиналарни синчиклаб текширар экан, қидирувдаги машинани дарров пайқаган ва унга тўхташ буйруғини берган.
Бироқ, ЙПХ ходимига бўйсунмаган жиноятчи тезликни ошириб, ҳаракатни давом эттиради. Шунда инспектор автомобиль капот устига ўзини отади, бироқ содир этган жиноятининг жазосидан қўрққан қонунбузар машина рулини турли томонга буриб, ходимдан қутилмоқчи бўлади. Машинанинг қисқа бурилишлари оқибатида йиқилиб тушган ходимимиз эса тан жароҳатини олди. Бироқ жиноятчи бошқа хизматдошлар томонидан барибир қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар Учтепа туман прокуратураси томонидан муқаддам судланган, 1985 йилда туғилган Ш.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор, жумладан, 105, 219, 267, 122 ва 226 – моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан 11 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланди.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026