Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландияда ўзбек палов шоуси бўлиб ўтди
Нидерландиянинг кўҳна шаҳрида ўзбек миллий таомлари шоуси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 26 май куни Нидерландиянинг Ҳарлем шаҳрида маҳаллий ресторан бошқарувчилари Ф.Миссет ва Ван дер Путтен иштирокида ўзбек ошхонасига бағишланган кеча бўлиб ўтди. Унда маҳоратли ошпазлар йиғилган меҳмонларга палов, кўк сомса ва турли ширинликларни пиширишни кўрсатиб берган.
"Бундай кечалар кўплаб голландларда Ўзбекистонга, хусусан гастрономик саёҳатга қизиқиш уйғотади. Кўпчилик ушбу таомларни асл ҳолича, келиб чиққан ватанида татиб кўришни истайди", дейди Миссет.
Маълумот учун, Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда чорак қисмга кўпайган.
Мавзуга оид
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
19:11 / 08.06.2026
Ўзбекистон ва Нидерландия миллий жамоалари бир кунда иккита ўйин ўтказади
17:17 / 07.06.2026