Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди - ИИББ
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Жиноят қидирув бошқармаси Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими хабарига кўра, Тошкент аграр университетининг собиқ ходими, ҳозирда касб-ҳунар коллежларидан бирининг директори ҳамда ушбу университетнинг 2-курс талабаси 6 минг АҚШ доллари эвазига олий таълим муассасасига ўқишга киришга таклиф қилаётгани аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида гумондорлардан бири талаб қилинган сумманинг ярмини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган. Айбланувчининг кўрсатмаларига асосан иккинчи гумондор ҳам суриштирувга жалб этилган.
Юнусобод туман прокуратураси томонидан мазкур ҳолат юзасидан тўпланган далилий маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168- ва 211-моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
20:30 / 24.01.2026
Табиий вентиляцияни яхшилаш орқали Тошкентда чанг миқдорини камайтириш ва ёзда ҳароратни пасайтириш режалаштирилмоқда
15:48 / 24.01.2026
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
09:51 / 24.01.2026
Тошкентда кучли дорилар ноқонуний муомаласига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
16:30 / 23.01.2026