Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ: «Толибон» аъзолари ҳукумат билан яширинча музокараларни бошлади
Афғонистонда давом этаётган қарама-қаршиликлардан айри равишда «Толибон» ҳаракати аъзолари афғон ҳукумати билан музокаралар столига ўтирган, деб иддао қилмоқда АҚШ ва НАТО кучларининг Афғонистондаги генерали Жон Николсон.
«Дипломатик фаоллик, асосан, саҳна ортида ва турли даражадаги учрашувлар билан давом этмоқда», дейди америкалик генерал.
Унинг таъкидлашича, «Толибон» ҳаракатининг ўрта ва юқори мартабали раҳбарияти ҳукумат билан яхши алоқаларни ўрнатишга ҳаракат қилмоқда.
Генерал ушбу музокараларнинг бошланиши билан мамлакат ҳудудида қўпорувчилик ҳаракат февралдан апрелга қадар ўтган беш йилдаги мос давр билан солиштирганда 30 фоизга камайганини айтди.
Николсон Афғонистондаги вазиятни Колумбияда юз берган ҳодисаларга ўхшатишини билдирди. Колумбияда ҳам қуролланган ФАРК гуруҳи қўпорувчилик ишлари билан бирга ҳукумат вакилларини музокарага чорлаганди. Оқибатда, 2016 йили тинчлик шартномаси имзоланган.
Мавзуга оид
09:15 / 23.06.2026
Белгия «Толибон» вакилларига виза берди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
09:00 / 03.06.2026