Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда ишсизлик 18 йил ичидаги энг паст даражани намойиш қилди
Май ойида АҚШда 223 минг иш ўрни яратилган. Бунинг эвазига мамлакатдаги ишсизлик даражаси 0,1 фоизга, яъни 3,8 фоизгача камайган. Таъкидланишича, бу кўрсаткич 2000 йил апрелидан бери энг паст кўрсаткич бўлган. The Wall Street Journal нашри томонидан сўралган иқтисодчилар иш ўрни 190 мингтага кўпайиши, ишсизлик даражаси эса 3,9 фоизга тенг бўлишини прогноз қилганлар.
АҚШда ўртача ойлик иш ҳақи йиллик ифодада 2,7 фоизга кўпайган.
Паст ишсизлик даражаси ва ошаётган ойлик иш ҳақи АҚШ Федерал захира тизимига пул сиёсатини қатъийлаштириш ва июнда фоиз ставкаларини оширишни давом эттиришга имкон бериши керак.
Мавзуга оид
21:16
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
19:21
“Ножўя таъсирлари ҳақида етарлича огоҳлантиришмаган” — АҚШда “оздирувчи воситалар” устидан шикоятлар кўпайди
09:52
Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги «Озодлик лойиҳаси» тўхтатилишини маълум қилди
08:28