Иқтисодиёт | 13:44 / 01.06.2018
4920
2 дақиқада ўқилади

Германия тадбиркорларининг 84 фоизи Ўзбекистонда бизнес иқлими ўсиб боришига ишонади

Германия иқтисодиёти шарқий қўмитаси ва Марказий Осиёдаги Германия иқтисодиёти вакиллари биринчи марта Ўзбекистонда фаолият юритаётган немис ишбилармонлари ва компаниялари орасида сўровнома ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Kun.uz’га маълум қилди.

Ўтказилган сўровнома натижасига кўра, 84 фоиз респондентлар келгусида ҳам Ўзбекистонда бизнес иқлимининг ижобий боришига умид боғлаган. Шунингдек, 66 фоиз жавоб берувчилар 2017 йил бошидан буён иқтисодиёт ва тадбиркорлик фаолиятини олиб боришда сезиларли ўсиш кузатилганини айтган.

Сўровномада 66 респондентлар 2017 йил давомида Ўзбекистондаги шахсий бизнесини яхши ёки жуда яхши ҳолатда, деб баҳолаган.

Ўзбекистондаги немис ишбилармонларининг фикрича, мамлакатдаги тадбиркорлик шароитига Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси орқали Ўзбекистонга кириб келаётган хитойлик тадбиркорларнинг таъсири кучаймоқда.

Маълумот учун, айни пайтда 132та ўзбек-немис корхона, жумладан 27та тўлиқ хорижий сармоя асосида иш бошлаган корхоналар мамлакатда фаолият олиб бормоқда.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид