Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия Донбасс узра уриб туширилган «Боинг» учун Россиядан айбловларни олиб ташлади
Россияни Донббас узра 2014 йили уриб туширилган йўловчи «Боинг»ини йўқ қилишда айблаб бўлмайди, деган Малайзия транспорт вазири Энтони Лок ChannelNews Asia каналига.
«Россияни Қўшма суриштирув гуруҳи (JIT) маълумотлари асосида айблаш учун ишонарли далиллар йўқ. Шунчаки, бармоқ билан Россия томон ишора қилиш ярамайди», — деган Лок.
Унинг қайд этишича, тергов-суриштирув ишларида кейинги ҳаракатларнинг барчаси икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ҳисобга олиниб, аниқ далиллар асосида ўтказилади.
Амстердам — Куала-Лумпур йўналиши бўйича парвоз қилаётган йўловчи Boeing 777 самолёти 2014 йилнинг 17 июлида Украинанинг Донецк областида ҳалокатга учраган. Авиаҳалокат натижасида самолёт бортида бўлган жами 298 йўловчи ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти Нидерландия фуқаролари бўлган. Нидерландия хавфсизлик кенгаши томонидан эълон қилинган тергов комиссиясининг оралиқ натижаларига кўра лайнер унга кўплаб объектлар катта тезликда келиб урилиши натижасида ҳавода бўлакланган.
24 май куни ўз таркибига Австралия, Бельгия, Малайзия, Нидерландиява Украина мутахассисларини жамлаган суриштирув гуруҳи фалокатдан икки йил ўтиб, дастлабки версияни тақдим этишди. Унга кўра лайнернинг ҳалокатга учрашида Россия алоқадор қилиб кўрсатилган. РФ ТИВ бу таъкидларнинг асоссиз эканлигини такрорлаб келади.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Қўшма суриштирув гуруҳининг лайнернинг ҳалокатга учраши борасидаги ҳисоботидаги бир қатор ноаниқликларни кўрсатиб берган. Унинг сўзларига қараганда, суриштирув якунларининг эълон қилиниши ва лайнернинг ҳалокатга учрашида Москванинг айбланиши Россия томонининг реакциясига вақт ажратилмасдан амалга оширилган ва бу ҳол айбдорни излаб топишдан аввал бошдан мафкуравий топшириқ бўлганини билдиради.
Россия президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россияни Малайзия «Боинг»и ҳалокати халқаро суриштирув ишларида қатнашишига изн беришмаган, шу сабабли ҳисоботга ишониш учун асос йўқ. Россия давлат раҳбари Москва томонидан илгари сурилган далиллар қўшма суриштирув гуруҳи томонидан мутлақо инобатга олинмаган.
Мавзуга оид
22:14 / 08.07.2026
«Бу Путинга аниқ ишора» - НАТО янги ракета тизими учун 50 млрд доллар ажратади
21:27 / 08.07.2026
Трамп Украинанинг Россия ичкарисига берган зарбаларини қўллаб-қувватлади
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
10:10 / 08.07.2026