Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2017 йилда АҚШ ҳарбий амалиётлари туфайли қанча одам ҳалок бўлгани маълум
Фото: Ahmad al-Rubaye/AFP/Getty Images
Пентагоннинг конгрессга хабар беришича, 2017 йилда Америка қуролли кучлари ҳарбий амалиётлари давомида тинч аҳоли вакилларидан 499 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда CNN хабар қилмоқда.
«2017 йил давомида тинч аҳоли вакилларидан тахминан 499 нафари ҳалок бўлгани ва 169 нафари жароҳат олгани ҳақида аниқ маълумотлар бор», - дея ҳарбий маҳкама баёнотини келтиради телеканал.
Аниқлик киритилишича, гап АҚШнинг Ироқ, Сурия, Афғонистон ва Ямандаги ҳарбий амалиётлари ҳақида кетмоқда. Пентагон ҳисоботида ҳам авиазарбалардан, ҳам ер устидаги амалиётлар сабаб қурбон бўлганлар ҳисобга олинган.
Шу билан бирга, вазирликдан таъкидлашларича, тинч аҳоли вакиллари орасидаги қурбонлар бўйича расмий рақам ошиши мумкин, сабаби қатор хабарлар ҳамон текширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Асадни огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
22:53 / 12.03.2026
Трамп АҚШ нефт нархининг ошишидан фойда кўришини айтди
21:47 / 12.03.2026
АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни бекор қилмайди
21:07 / 12.03.2026
Трамп Эроннинг жаҳон чемпионатидаги иштироки ўринли эмаслигини айтди
19:07 / 12.03.2026