Ўзбекистон | 20:27 / 02.06.2018
9621
3 дақиқада ўқилади

Паст Дарғомда ИИБнинг янги биноси ва ички ишлар таъмирлаб берган боғча фойдаланишга топширилди

Самарқанд вилояти, Паст Дарғом туманида Ички ишлар бўлинмасининг маъмурий биноси янгидан қуриб, фойдаланиш учун топширилди, деб хабар беради KUN.UZ’га вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан, Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани, Гўзалкент қўрғонида Ички ишлар бўлинмаси учун маъмурий бино янгидан қуриб фойдаланишга топширилди. Бинонинг очилиш маросимида вилоят ва тумандаги раҳбарлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Янгидан қуриб битказилган ички ишлар бўлинмаси ҳудуддаги 26 та маҳаллада истиқомат қилувчи 90 минг 302 нафар фуқарога хизмат кўрсатади.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати

Бинонинг ташқи ва ички томонлари, ҳудуддаги асосий чорраҳалар, катта кўчалар замонавий русумдаги рақамли видеокузатув ҳамда қайд этиш камералари билан жиҳозланган бўлиб, бўлинма навбатчилик қисмида туну-кун назорат олиб бориш имконияти яратилди.

Шу куни Паст Дарғом туманида ички ишлар органлари ташаббуси билан реконструкция қилиниб, қайтадан фойдаланишга топширилган болалар боғчасининг очилиши бўлиб ўтди.

Туманнинг «Илм» маҳалласида жойлашган 51-сонли мактабгача таълим муассасаси қайтадан тўлиқ реконструкция қилиниб ва капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди. Болалар боғчасини реконструкция ва капитал таъмирдан чиқарилиши вилоят ички ишлар бошқармаси, унинг қуйи тизимлари ходимлари ҳамда маҳаллий ҳокимият томонидан ҳашар йўли билан амалга оширилди.

Капитал таъмирлашдан олдин мазкур болалар боғчасида 60 нафар бола тарбияланаётган бўлса, қайта реконструкция ва капитал таъмирлашдан сўнг, ушбу боғча 150 нафар болага тарбия бериш имкониятига эга бўлди.

Янгиланган болалар боғчасининг очилишида вилоят ҳокими Т.Жўраев, вилоят раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

МТМда тарбияланувчилар учун замонавий ошхона, болалар спорт майдончаси, болалар кутубхонаси, ёзги айвончалар ҳамда 150 ўринли ёзги саҳна майдончаси қуриб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, болалар боғчасининг ошхонаси, болалар учун мўлжалланган ҳар бир хона энг замонавий, янги, юмшоқ мебел, ўйинчоқлар ва бошқа инвентарлар билан тўлиқ таъминланди.

Мактабгача таълим муассасасида болажонлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бинонинг барча хоналари ҳамда ҳудуди замонавий рақамли видеокузатув ҳамда қайд этиш камералари билан тўлиқ жихозланган.

Мавзуга оид