Жамият | 18:18
3094
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда судя 300 доллар олаётганда ушланган – манба

Kun.uz манбасига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Паст Дарғом туманлараро суди судяси тезкор тадбирда қўлга олинган. У алиментни бекор қилиб бериш эвазига пул талаб қилгани айтилмоқда.

Фото: Kun.uz

ФИБ Паст Дарғом туманлараро суди судяси (судянинг шахси таҳририятга маълум) пора билан ушланган. Буни Kun.uz’нинг суд тизимидаги манбаси тасдиқлади.

Манбага кўра, судя алиментни бекор қилиб бериш эвазига 300 доллар олаётганда ушланган. Ҳозирда у процессуал тартибда ушлаб турилибди. Бироқ ҳозирча бу ҳақда расмий ахборот берилмади.

Kun.uz ҳолат юзасидан Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов билан боғланди. У судя қўлга олинганини инкор этмади.

Аввалроқ ЖИБ Хонобод шаҳар суди собиқ раиси узоқ муддатга қамалган эди. У бошқа суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазо муддатини камайтиришни ваъда қилиб, судланган шахснинг онасидан 30 минг доллар олган вақтда ушланганди.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид