Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп барибир Ким Чен Ин билан учрашади, кимдир унинг меҳмонхонадаги номери пулини тўласа
Гарчи бир ҳафта муқаддам Трампнинг ўзи унинг бекор қилингани ҳақида гапириб ўтган эса-да, 1 июнь куни АҚШ президенти КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан 12 июнь куни Сингапурда учрашуви барибир бўлиб ўтишини маълум қилди. Бироқ, The Washington Post ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, учрашув ташкилотчилари бир муаммо қаршисида қолишган: улар КХДР етакчисининг меҳмонхона харажатларини ким тўлашини билолмай ҳайрон.
fullertonhotel
Нашрнинг маълумотларига кўра, Шимолий Корея бир кун тунаш нархи олти минг АҚШ доллари бўлган Fullerton меҳмонхонаси харажатларини бошқа бир давлат кўтаришини истамоқда. АҚШ бундай қилишга тайёр, лекин бу қадамини ҳақорат ўлароқ қабул қилишларидан чўчимоқда. Бундан ташқари, бунинг учун АҚШ молия вазирлигининг рухсати ҳам керак бўлади, чунки КХДР етакчисининг меҳмонхонаси учун ҳақ тўлаш санкция режимини бузиш ҳисобланади.
Яна бир бошқа вариант бор: Ким Чен Иннинг яшашини Сингапур кўтариши мумкин. Бу давлатнинг мудофаа вазири Нг Энг Ҳэн саммит ташкилотчилиги учун харажатларни ўз зиммасига олишга тайёр эканлигини маълум қилган.
Шунингдек, Ким Чен Ин Сингапургача қандай етиб олиши ҳам очиқлигича турибди. Нашр маълумотларига кўра, КХДР фойдаланадиган эскирган самолётлар Сингапургача 4,5 минг км масофани босиб ўта олмайди; шундай қилиб Ким ё Хитойда тўхтаб ўтади, ёки бошқа бировнинг самолётидан фойдаланади.
Шимолий Корея мунтазам равишда халқаро алоқалар чоғида пайдо бўладиган ўз харажатларини тўлашни бошқа давлатлардан талаб қилиб келади ва буни қашшоқлиги билан тушунтиради, деб ёзади The Washington Post. Хусусан, КХДР делегациясининг Пёнгчангдаги қишки олимпиадага саёҳатини Жанубий Корея кўтарган эди.
Дональд Трамп ва Ким Чен Ининг учрашуви, агар бўлиб ўтадиган бўлса, АҚШ ва КХДРнинг амалдаги раҳбарларининг тарихдаги илк ўзаро музокаралари бўлади. Учрашув 2018 йилнинг баҳорида белгиланган эди, лекин унинг ўтказилиши таҳдид остида қолди — ҳар икки томондан қатъий баёнотлар янграгач АҚШ президенти унинг бекор қилинганини эълон қилган эди.
Мавзуга оид
15:58 / 06.03.2026
Трамп Эрон раҳбарлиги учун «уч яхши номзод» борлигини айтди
14:12 / 18.01.2026
Трамп эълон қилган илк линкор $22 млрд туриши мумкин
15:09 / 22.11.2025
FT: АҚШ Украинадан Трамп режасини қабул қилишни қатъий талаб қилди
12:57 / 18.10.2025