Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабзда қўшнисини ўлдирган шахс ушланди
1 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида қотиллик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, шу шаҳарда яшовчи, Р.Ж. маст ҳолда уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида қўшниси, М.В.нинг бўйнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада М.В. касалхонага ётқизилиб кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Р.Ж. ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янгийўлда қотил қўлга олингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
00:04
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
14:45 / 11.05.2026
Деновдаги кураш мусобақаси қотиллик билан якунланди: таниқли полвон пичоқлаб ўлдирилди
08:00 / 08.05.2026