Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида биринчи марта аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномаси топширилди
Фото: Depositphotos
Саудия Арабистони йўл ҳаракати бош бошқармаси 4 июнда биринчи марта аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини топширди. Аёллар 24 июндан машина ҳайдашни бошлаш учун халқаро тан олинган ҳайдовчилик гувоҳномаларини маҳаллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирганлар.
Йўл полицияси зобит қутлов сўзларидан кейин бир қизга гувоҳнома топшираётгани, қиз эса йўл полицияси ходимлари олқишлари остида миннатдорлик билдираётгани видеосини эълон қилди.
Аёлларга гувоҳномаларни топшириш маросимлари бир нечта шаҳарда ўтган.
Саудия Арабистони ҳукумати бошқа давлатлар ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга аёлларга бу гувоҳномаларни автоматик равишда маҳаллий гувоҳномаларга алмаштиришга рухсат берди.
2017 йилда қирол Салмон саудиялик аёлларга машина ҳайдашга рухсат берувчи фармон қабул қилганди. Ушбу фармон мамлакатда аёлларнинг машина ҳайдашлари учун тайёргарлик якунлангандан кейин 24 июндан кучга киради.
Мавзуга оид
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
23:09 / 15.04.2026