Иқтисодиёт | 20:46 / 04.06.2018
3971
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон банки Ўзбекистонга узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда ёрдам беради

«Тараккиёт стратегияси маркази» марказида Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Лилия Бурунчук бошчилигидаги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ислоҳотлар, жумладан, иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштиришнинг устувор йўналишидаги ижобий ўзгаришлар ҳақида сўз борди.

Жаҳон банки экспертлари хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш орқали ушбу ислоҳотларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар. Шу муносабат билан улар «Тараккиёт стратегияси маркази» билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши узоқ муддатли моделини ишлаб чиқишдан манфаатдор эканликларини билдиришди. Таъкидланганидек, Жаҳон банки узоқ муддатли ривожланиш моделини ишлаб чиқишда ижобий тажрибага эга.

Ўз навбатида, СРМ директори А.Бурҳонов меҳмонларга 2035 йилгача Ўзбекистон Республикасининг узоқ муддатли ривожланиш моделини ишлаб чиқиш бўйича ташаббус ҳақида маълумот берди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид