Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах вилояти ХХР билан 100 млн АҚШ долларидан зиёд лойиҳа Меморандуми имзолади
Хитой Халқ Республикасининг Шэньси провинцияси Сиан шаҳри муниципал тижорат бошқармаси бош директори Лью Хэчжун бошчилигидаги бир гуруҳ тадбиркор ва ишбилармонлардан иборат делегация “Жиззах” эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати KUN.UZ’га хабар бермоқда.
У ерда хорижий меҳмонларни Жиззах вилоят ҳокими Э.Салиев, “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси вакиллари, вилоят инвестициялар бўйича бош бошқармаси бошлиғи Ш.Иномов ҳамда вилоятнинг бошқа ташкилотлари масъул ходимлари кутиб олишди.
Делегация аъзолари “Жиззах” ЭИЗда фаолият кўрсатаётган корхоналарда бўлиб, у ерда хорижий инвесторлар учун кейинги йилларда яратилган имтиёз ва имкониятлар билан яқиндан танишишди.
“Жиззах” ЭИЗ маъмурий биносида бўлиб ўтган тақдимот маросимида делегация аъзоларига Жиззах вилоятининг ижтимоий-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларидаги имкониятлари, мавжуд минерал ресурслар захиралари тўғрисида маълумот берилди. Меҳмонлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб олишди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими Э.Салиев ва Шэньси провинцияси Сиан шаҳри муниципал тижорат бошқармаси бош директори Лью Хэчжун ва “Да Мингун” қурилиш материаллари саноат корпорацияси вице президенти Ян Хуанин томонидан “Жиззах” ЭИЗ ҳудудида “Чаньань” Ўрта Осиё саноат комплекси қурилиши” лойиҳасини амалга ошириш бўйича стратегик ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 520 млн юань ёки 81,5 млн АҚШ долларини ташкил этади. Бундан ташқари, яқиндагина ”Жиззах” ЭИЗ билан “Ўрта Осиё Триумф” корхонаси ўртасида 20,0 млн долларлик металлпрокат ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳам Меморандум имзоланди.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026