Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонлик болаларнинг ярми мактабга бормаслиги маълум қилинди
Афғонистонлик болаларнинг 50 фоизи таълим муассасаларига бориш имкониятидан маҳрумлар. Бундай маълумот ЮНИСЕФ докладида келтирилган.
Докладда таъкидланишича, бунга асосий сабаблар уруш, хавфсизлик соҳасидаги ёмонлашаётган ҳолат ва ночорлик ҳисобланади.
Афғонистонда таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлган болалар сони кескин ошган. Таъкидланишича, бундай ҳолат 2001 йилда “Толибон” устидан ғалаба қозонилгандан кейин илк бор кузатилмоқда.
Ҳужжатда айтилишича, Афғонистондаги таранг вазият, камбағаллик ва бошқа омиллар мамлакатдаги 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларнинг ярми, яъни 3,7 млн бола мактабга бормаслигига олиб келган. Улардан 60 фоизи, яъни 2,7 млн нафари қизлардир. Бу эса Афғонистондаги қизлардан учдан икки қисми таълим олмаслигини англатади.
Докладга кўра, энг оғир вазият Қандаҳор, Гилманд, Вардак, Пақтия, Забул ва Урузған вилоятларида юзага келган. Бу ерда 85 фоиз қизлар мактабга бормайдилар.
Доклад муаллифларининг фикрича, афғон болаларининг мактабларга қатнашининг пастлигига таъсир қилувчи асосий салбий омиллардан бири эрта турмуш қуриш ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026