Жаҳон | 08:52 / 05.06.2018
7533
1 дақиқада ўқилади

Эрон олий етакчиси уранни бойитишни кўпайтиришни буюрди

Фото: khamenei.ir

Эрон олий етакчиси оятуллоҳ Али Ҳаменеий Эрон атом энергияси ташкилоти зудлик билан уранни 190 минг АИБгача (изотопларнинг ажралиш бўйича иш бирлиги, центрифугалар кучи кўрсаткичларидан бири) бойитишни бошлашга кўрсатма берди. Бу ҳақда Press TV телеканали маълум қилди.  

Оятуллоҳ Эрон бир вақтнинг ўзида ҳам санкциялар, ҳам “ядровий назорат” остида бўла олмаслигини айтган. Шу сабабли у уранни бойитишга тайёрланишни буюрган.

2015 йил сентябрда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Арақчи Эрон яқин 15 йил ичида 6- ва 8-авлоддаги центрифугалар ёрдамида 190 минг АИБ олиши мумкинлигини айтганди.

Мавзуга оид