Жамият | 15:50 / 06.06.2018
2763
1 дақиқада ўқилади

Адлия вазири ўринбосари онлайн мулоқот орқали нотариат соҳасидаги саволларга жавоб қайтармоқда

6 июнь куни кун давомида Адлия вазирлиги мутахассислари онлайн тарзда ёки электрон почта орқали аҳолининг нотариат соҳасидаги саволларига жавоб беради. 

Нотариат соҳасидаги саволларни 5 июнь куни соат 18:00 дан @notariusgasavolbot орқали йўллаш мумкин бўлади. 

6 июнь соат 15:00да эса Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошкулов «Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией» саҳифаси орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, фойдаланувчиларнинг умумлаштирилган ва таснифланган саволларига жавоб беришни бошлади.

Саволлар 80та сўздан ошмаслиги, нотариат соҳасига оид (битимларни расмийлаштириш, давлат божлари ва ҳ.к) бўлиши лозимлиги белгиланган.

Зафар Солижонов
Тайёрлаган Зафар Солижонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид