01:44 / 06.06.2018
12438

GETCA-2018: Яшил инновациялар - табиат учун яна бир имкон

5-7 июнь кунлари "Ўзэкспомарказ" ҳудудида Green Ecology Technologies Central Asia 2018 (GETCA-2018) дебют кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу мамлакатдаги атроф-муҳит муҳофазаси, чиқиндиларни қайта ишлаш ва энергосамарадорлик масалаларига бағишланган илк Марказий Осиё Халқаро Экологик кўргазмасидир.

Кўргазма Ўзбекистон республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (МОМЭМ) қўллаб-қувватлаши остида Марказий Осиё Халқаро экологик форуми доирасида ўтказилмоқда. Кўргазма ҳамкори - Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти.

Кўргазмада дунёнинг 13 мамлакати (Швейцария, Франция, Германия, Италия, Дания, Россия Федерацияси, Украина, Чех Республикаси, Венгрия, Хитой, Корея Республикаси, Арманистон ва Ўзбекистон)дан 38 компания иштирок этмоқда. Булар ичимлик сувини тозалаш, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, чиқиндилар утилизацияси ва махсус техника ҳамда транспорт ишлаб чиқариш соҳасига ихтисослашган компаниялардир.

GETCA-2018 экологик инновацион қарорлар намойиши ва экология соҳасидаги муаммолар ҳақидаги профессионал мулоқот учун асосий майдондир. 

Мазкур кўргазма туфайли иштирокчилар истеъмолчилар билан алоқаларни йўлга қўйишлари ва янги, экологик тоза технологияларни жорий қилиш имкониятларини намойиш қилишлари мумкин.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасига ихтисослашган «All Solar», чиқинди ташувчи ва автоцистерна ишлаб чиқарувчи йирик «KRANTAS» компаниялари, шунингдек «TOSHRANGZAVOD RECYCLING» ва «Тошэлектротехмонтаж» корхоналари қатнашмоқда. 

Ўзбекистон президентининг 2018 йил 18 майидаги  "Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, экологик хавфсизлик, сантар назорат, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация  йўналишида қатор қўшимча чоралар ишлаб чиқилди.

Полимердан пакетлар ишлаб чиқариш ва уларни тарқатиш, шу жумладан бепул беришни чеклаш, махсус "Тоза ҳудуд" техникаси билан таъминлаш, чиқинди йиғиш пунктларини қуриш, чиқиндилар борасида фуқаролар ва мансабдор шахслар жавобгарлигини кучайтириш шулар жумласидандир.

Top