Ўзбекистон | 19:16 / 06.06.2018
12591
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилояти ҳокими Туркияда, 10та келишувга эришилди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев бошчилигидаги делегацияси 1-2 июнь кунлари Туркияда бўлди.

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимилиги

 

Ташриф жараёнида Туркиядаги 20 дан ортиқ компаниялар вакиллари билан учрашиб, иқтисодиётнинг турли соҳаларига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни кўзда тутувчи умумий қиймати 18,3 млн доллар бўлган 10та лойиҳа келишилди.

Истамбул мэри Мевлют Уйсал билан учрашув чоғида, у Туркия ишбилармонларининг делегациясини вилоятда истиқболли йўналиш бўйича ҳамкорлик қилиш борасида ташрифини ташкиллаштиришни тайёрлигини билдирди.

Шу билан биргаликда, вилоятда меваларни саралаш ва қадоқлашга мўлжалланган замонавий мажмуани барпо этиш (“Снanli”, 10 млн. долл.) ҳамда кир ювиш ва хушбўй тозалаш воситалари (“ABC Deterjan”, 2 млн. долл.), иситиш радиаторлари (“Sunform”, 1 млн. долл.), қадоқлаш материаллари (Tam Ambalaj, 1 млн. долл.), қадоқлаш буёқлари (“Sky chemical”, 500 минг долл.), фиттинглар (“Chevtash” 300 минг долл.), қишлоқ хўжалигида экологик юк ташувчи кичик машиналар (“Kutlu ata makina”, 500 минг долл.) ҳамда ун ва қандолат (“Alapala”, 3 млн. долл.)ни ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш белгилаб олинди. Бундан ташқари “Баданли Фиданчилик” компанияси томонидан Китоб туманида игна баргли, декоратив дарахт кўчатларини экишга келишиб олинди.

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимилиги

Шунингдек, Денизли ва Измир шаҳрига ташриф қилиниб, мазкур ҳудудда 1500 метрдан чуқурликдан чиқаётган иссиқ 80-90 градусли маъданли (гейзер) сувда ишлайдиган иссиқхоналар билан танишилди, ҳосилдорлик анъанавий иссиқхоналар каби 1 гектарга (мисол учун помидор) ўртача 250-300 тоннани ташкил қилмоқда, иситишда сарфланадиган харажат 2 баробарга камаяди. Мазкур иссиқхона технологиясини Косон туманларида тегишли лойиҳани амалга оширишни келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид