Ўзбекистон | 17:59 / 06.06.2018
25647
3 дақиқада ўқилади

Молия вазирлиги: 52 нафар янги раҳбар ходим тайинланди

Фото: Advantour

Республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар давлат бошқаруви органларининг барча бўғинларида кадрларнинг амалий захирасини шакллантириш заруратини келтириб чиқармоқда. Бу борада Молия вазирлиги тизимида бир қанча амалий тадбирлар ўтказиб келинмоқда, деб хабар беради вазирлик ахборот хизмати.

Хусусан, жорий йилда тизимда юқори касб маҳоратига эга, самарали меҳнат қилиб келаётган, замонавий тафаккурлаш ва ностандарт ҳолатларда тезкор қарорлар қабул қила оладиган хислатларга эга молия идоралари ходимлари орасидан раҳбарлик лавозимларига амалий кадрлар захираси шакллантирилган.

Шакллантирилган амалий захира таркибидан молия идораларида вакант бўлган раҳбарлик лавозимлари тўлдирилган ва жами 93 нафар раҳбарлар тайинланди. Бунда тайинланганларнинг 54 нафари Молия бўлими мудирлари, 28 нафари Ғазначилик бўлинмалари бошлиқлари ва 11 нафари ҳудудий Давлат молиявий назорати бошқармалари бошлиқларини ташкил қилади.

Апрель-май ойларида қуйидаги вакант лавозимлар тўлдирилган, уларнинг 6 нафари вилоят даражасидаги раҳбарлар: 

Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси, Тошкент шаҳар Давлат молиявий назорати бош бошқармаси, Андижон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг Ғазначилик ва Хоразм вилоятининг Пенсия жамғармаси бошлиқлари;

22 нафари туман ва шаҳар молия бўлимлари: 

Фарғона вилоятининг - Тошлоқ, Бувайда, Сўх, Ўзбекистон, Учкўприк, Олтиариқ ва Фарғона шаҳарлари, Наманган вилоятининг - Наманган, Чуст, Чортоқ, Норин ва Наманган шаҳарлари, Бухоро вилоятининг - Вобкент, Ромитан, Бухоро ва Қоровулбозор, Самарқанд вилоятининг - Каттақўрғон ва Пайариқ, Сурхондарё вилоятининг - Қизириқ ва Денов, Навоий вилоятининг - Кармана, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманларига мудирлар;
 
24 нафари туман ва шаҳар Ғазначилик бўлинмалари бошлиқлари:

Тошкент вилояти бўйича - Қуйичирчиқ, Олмалиқ шаҳри, Жиззах вилояти бўйича - Ғаллаорол ва Мирзачўл, Андижон вилояти бўйича - Асака, Улуғнор ва Балиқчи, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича - Тахтакўпир, Хўжайли, Нукус ва Тахиатош, Сирдарё вилояти бўйича - Гулистон ва Оқолтин, Хоразм вилояти бўйича - Шовот, Хива, Қўшкўпир туманлари, Урганч ва Хива шаҳри, Сурхондарё вилояти бўйича - Сариосиё, Бухоро вилояти бўйича - Ромитан, Тошкент шаҳри бўйича - Олмазор ва Яккасарой, Наманган вилояти бўйича - Чортоқ, Самарқанд вилояти бўйича - Иштихон ва Самарқанд шаҳар Ғазначилик бўлинмаларига бошлиқлар тайинланган. 

Мавзуга оид