Жаҳон | 22:17 / 06.06.2018
20804
1 дақиқада ўқилади

Мотоциклда машина ташиб кетаётган хитойлик интернет аҳлини таажжублантирди (видео)

Хитойда гавжум трасса бўйлаб тиғиз вақтда уч ғилдиракли, орқасида юкхонаси бўлган мотоциклда автомобил ташиб кетаётган эркак тўхтатилиб, жаримага тортилди. Таъкидланишича, седан эҳтиёт қисмларга сотилиши керак бўлган, бироқ хитойлик полиция томонидан тўхтатилгани сабабли уни керакли жойга етказа олмаган.  

Тахмин қилинишича, эркакда эвакуаторни чақиртириш учун маблағ бўлмаган ва у машинани мотоциклда ташишга қарор қилган.

Қоидабузарга бу иши учун 1300 юан (204 доллар) миқдорида жарима солинган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид