Жамият | 15:29 / 06.06.2018
12266
1 дақиқада ўқилади

Соғлиқни сақлаш вазири ҳам Facebook’да ўз расмий саҳифасини очди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Facebook’да ўз расмий саҳифасини очди.

«Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини ўрганиш, инсон манфаатларини таъминлаш ҳар бир раҳбарнинг устувор вазифасидир. 

Сиз билан доимий мулоқотда бўлиб, соғлиқни сақлаш соҳасида Сизни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Facebook ижтимоий тармоғида ўз шахсий саҳифамни очдим. 

Энди тиббиёт соҳасидаги янгилик, режа, таклиф, мурожаат ва муносабатларни ушбу саҳифада биргаликда муҳокама қиламиз», - дея ёзган А.Шодмонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров Facebook’да ўз расмий саҳифасини очганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид