Ўзбекистон | 15:05 / 07.06.2018
20054
1 дақиқада ўқилади

Январь-апрель ойларида Қозоғистондан Ўзбекистонга қанча пул жўнатилгани маълум

Фото: Kapital.kz

2018 йил январь-апрель ойларида Қозоғистондан Ўзбекистонга 19,5 миллиард тенге (464,5 миллиард сўм ёки 58,6 миллион доллар) жўнатилди. Бу ҳақда Ranking.kz таҳлил портали хабар бермоқда.

2017 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 39,9 фоизни ташкил этди - 5,6 миллиард тенге (133,4 миллиард сўм ёки 16,8 миллион доллар).

Ўзбекистоннинг умумий ҳажмдаги улуши 11,9%дан 12,3%гача ошди.

Қозоғистондан пулларнинг энг катта қисми Россияга юборилган - 69,6 миллиард тенге (1 триллион сўмдан ортиқ ёки 200 миллион доллардан ортиқ).

Мавзуга оид