Жаҳон | 00:15 / 07.06.2018
6723
1 дақиқада ўқилади

Boeing Эронга самолётлар етказиб беришдан бош тортди

Фото: REUTERS/Jim Young

Boeing корпорацияси Эронга аввал имзоланган 20 млрд долларлик шартномаларга биноан самолётлар етказиб бермайди. Бунга эса АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқиш ва Эронга қарши аввал бекор қилинган санкцияларни тиклаш қарори сабаб бўлган. 

“Биз Эронга ҳозирча самолёт етказиб бермадик ва Эрон билан савдо қилишга лицензияга бошқа эга эмаслигимиз сабабли самолётларни етказиб бермаймиз”, деб айтган Boeing вакили. 

2016 йил сентябрда Барак Обама маъмурияти Эронга фуқаролик авиатехникасини сотишга рухсат берган. Ўша йили Эроннинг энг йирик авиакомпанияси Iran Air АҚШ компанияси билан 80 та йўловчи самолёти сотиб олишга келишув имзолаган. Самолётларни 2018 йилдан бошлаб 10 йил давомида етказиб бериш кўзда тутилган. Шунингдек, АҚШ компанияси 2017 йилда Эроннинг Iran Aseman Airlines авиакомпанияси билан 30 та самолёт етказиб беришга келишувга эришганди.  

 

Мавзуга оид