Технология | 09:30 / 07.06.2018
18580
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича рейтингда юқорилади

Фото: KUN.UZ

Ирландиянинг Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net интернет-сервиси Speedtest Global Index ҳар ойлик рейтингни эълон қилди. Унда 2018 йилнинг май ойи якунлари бўйича дунё бўйлаб симсиз ва симли интернет тезлиги бўйича маълумотлар бор.

Spot’нинг ёзишича, Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича икки позицияга юқорилади ва энди 125 ўриндан 113-поғонани эгаллаб турибди (8,91 Мбит/с).

Мамлакат симли интернет тезлиги бўйича аввалги позицияда қолган - 135 ўриндан 128-поғонада, бироқ тезлик ўсган - апрелдаги 6,78 Мбит/с.дан 6,82 Мбит/с.гача.

Мобил интернет тезлиги бўйича рейтингда Норвегия (62,70 Мбит/с) етакчилик қилаётган бўлса, Сингапур симли интернет бўйича энг тез интернетга эга (170,99 Мбит/с).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ энг арзон мобил интернетга эга давлатлар маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид