Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари нималар учун ишлатилади?
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида «Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги Автомобиль транспорти агентлиги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси ҳақидаги низомга кўра, жамғарма “Ўзавтотранс” агентлигида (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилади. Жамғарма маблағлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар фақат юридик шахсларга ажратилиши мумкин.
Жамғарма маблағлари қуйидагилар ҳисобидан шаклланади:
автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ва юк ташишларини амалга ошириш учун бериладиган лицензиялар
ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун тўланадиган давлат божи маблағларининг 100 фоизи;
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари инспекторлари томонидан тузилган автомобиль ташишлари соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақида баённомалар бўйича ундириладиган жарималар миқдоридан 84 фоизи;
Жамғармага юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган халқаро молия институтлари, ҳорижий давлат ташкилотлари ва бошқа донорлар кредитлари (займлари) ва грантлари;
Давлат ва хусусий ҳамкорлик доирасидаги хусусий инвестициялар ҳамда қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар.
Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги Агентликнинг махсус шахсий ғазна ҳисоб варағида жамланиб борилади.
Автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ва юк ташишларини амалга оширишга лицензиялар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш учун тўланадиган давлат божи ҳамда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари инспекторлари томонидан тузилган автомобиль ташишлари соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақида баённомалар бўйича ундириладиган жарималар маблағлари ҳар куни Жамғармага ўтказилади.
Жамғарма маблағлари илмий-тадқиқот ишлари, йўловчи автовокзаллари
ва автостанциялари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли бўлган умумий фойдаланишдаги йўловчи йўналишлари оралиқ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича дастурлар, автотранспорт воситаларини харид қилиш ва автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, Агентликни сақлашни молиялаштириш мақсадлари учун фойдаланилади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган асосий йўналишларни амалга ошириш ва молиялаштириш мақсадида, Жамғарма маблағлари қуйидагилар учун ишлатилади:
илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ишларига;
объектни қурилиш, муҳандислик коммуникациялар учун тайёрлаш, йўловчилар автовокзаллари, автостанциялари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарамоғидаги умумий фойдаланишдаги йўловчилар ташиш йўналишларидаги тўхташ бекатларини (бундан буён-инфратузилма объектлари) қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга;
автотранспорт воситаларини харид қилишга (шу жумладан, ташувчиларга автотранспорт воситаларини харид қилиш учун займлар, ссудалар беришга);
автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга;
Агентликни таъминлаш ҳамда Агентликнинг ихтисослаштирилган компаниялари томонидан жалб этилаётган кредитларни қайтариш ва улар бўйича фоизлар
ва комиссияларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга.
Мавзуга оид
18:58 / 06.05.2026
Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
09:54 / 14.04.2026
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
18:34 / 09.04.2026
Солиқ назорати тадбири видеотасвирга олинади
11:17 / 06.04.2026