Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида махсус тергов хоналар ташкил қилинди
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида жаҳон стандартларига жавоб берадиган сўроқ жараёнларини стенография қилиш, видеокузатув, шунингдек, тергов ҳаракатларини аудио ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус тергов, вояга етмаганларни сўроқ қилиш ва оператор хоналаридан иборат комплекс, намунавий махсус тергов хоналар ташкил этилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, Вояга етмаганлар хонаси замонавий ускуналар билан жиҳозланиб барча шароитларга эга бўлди. Унда жиноят ишида иштирок этаётган вояга етмаганларни сўроқ қилиш жараёнида педагог, психолог ҳамда вояга етмаганларнинг қонуний вакиллари иштирок этишлари учун қулай шароитлар муҳайё этилган.
Бундан ташқари, гумондор шахс вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳларнинг жиноят иши бўйича юзлаштириш жараёнида ҳам жаҳон тажрибасини кўриш мумкин. Жумладан, гумондор шахс ўзига нисбатан кўрсатма бераётган гувоҳ ёки жабрланувчининг кимлигини юзма-юз эмас балки, алоҳида хонада ўрнатилган монитор орқали кўра олади. Гувоҳлар ёки жабрланувчилар гумондорни кўрмайди. Сабаби жиноятга алоқадор шахсни юзма-юз кўрса ўзига руҳий ва бошқа шунга ўхшаш нисбатлар таъсир қилиши мамкин. Бу эса сўроқ жараёнини қийинлаштиришига олиб келади. Хоналарда кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, ушбу вазифаларни индивидуал хонада жойлашган оператор орқали амалга оширилади.
Мавзуга оид
13:39 / 02.11.2025
Сурхондарёдаги айиқлар макони – Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи | Манзил
14:48 / 23.10.2025
«Дарбанд» постида тирбандлик — расмий баёнот берилди
10:49 / 19.10.2025
Навоийда фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 3 минг доллар пора билан ушланди
13:36 / 04.02.2023