Жаҳон | 23:35 / 08.06.2018
7502
2 дақиқада ўқилади

Тожикистон хориж фуқароларининг рўйхатдан ўтиш муддатини 10 кунга оширди 

Фото: sodrugestvo.info

2018 йилнинг 1 июнидан Тожикистонга ташриф буюрган хориж фуқаролари учун рўйхатдан ўтиш муддати 3 ишчи кунидан 10 ишчи кунигача оширилди, дейилади news.tj сайтида.

Туристик виза орқали Тожикистонга келувчи сайёҳлар эса 30 кунгача рўйхатдан ўтмасликлари мумкин. 

Хориж фуқароларининг ТР ҳудудига келишига доир янги қоидалар республика ҳукумати қарорига мувофиқ йўлга қўйилган.

Манбага кўра, ҳамдўстлик мамлакатлари фуқаролари учун регистрация нархи аввалгидек 100 сомонийни ташкил қилади. Узоқ хориж мамлакатлари фуқаролари учун регистрация баҳоси ҳам ўзгаришсиз қолди - 150 сомоний.

Бунга қадар Тожикистонда хорижлик сайёҳлар учун махсус сим-карталар ишлаб чиқилган эди. Сим-картани фаоллаштириш учун балансни 10 сомонийга тўлдириш керак бўлади, сайёҳга тақдим этилувчи пакет 50 дақиқа, 100 Мб интернет ва 150 смс'дан иборат.

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг барча фуқаролари тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлганда 30 суткагача муддатга киришлари, чиқишлари, транзит ўтишлари ва вақтинча мамлакатда бўлишлари мумкин. Давлатларимизнинг чегараолди туманларида амал қилган алоҳида режим ва бўлиш муддати бекор қилинди.

Мавзуга оид