Жаҳон | 09:47 / 08.06.2018
9192
2 дақиқада ўқилади

Жонсон ёпиқ учрашувда Мэйни кескин танқид қилган ва Трампни мақтаган

Фото: Flickr

Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон ўз тарафдорлари ва Тори партияси донорларининг ёпиқ учрашуви вақтида Британия бош вазири Тереза Мэйни кескин танқид қилган, деб хабар бермоқда Buzzfeed.

Нашр Жонсоннинг тадбирдаги нутқи матни билан танишишга муваффақ бўлган. Унинг сўзларига кўра, Буюк Британия ҳукумати Brexit бўйича келишувдан аввалгига қараганда камроқ муваффақиятли якунни кутмоқда. Бундан ташқари, вазирнинг қайд этишича, АҚШ президенти Дональд Трампдан «борган сари завқланмоқда».

Шунингдек, Жонсоннинг айтишича, Буюк Британия ҳозирги вақтда «Кремлнинг душманлик кайфиятидаги хатти-ҳаракатларига» қарши курашда етакчи ўрин тутмоқда. Унинг сўзларига кўра, Канададаги G7 саммитида Мэй Россияда ташкил этилган киберҳужумлар билан кураш учун «тезкор реакция билдириш халқаро гуруҳи»ни ташкил этиш таклифи билан чиқади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия АҚШнинг F-35 қирувчиларини муддатдан аввал қабул қилиб олгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид