Жаҳон | 12:04 / 09.06.2018
7207
1 дақиқада ўқилади

Boeing АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига 18та қирувчи етказиб беради

Фото: commons.wikimedia.org

Boeing компанияси АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари учун 18та F-18 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича танловда ғалаба қозонди. Бу ҳақда Пентагон матбуот хабарномасида айтилган.

"Boeing компаниясига 15та F/A-18E қирувчи бомбардимончиси ва учта F/A-18 қирувчисини етказиб бериш учун 862 млн 249 минг доллар тақдим этилади", - дейилади хабарда.

Қирувчиларни қуриш бўйича ишларни бажаришга оид тахминий муддат - 2020 йил.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ флотида энди «кема қотиллари» борлиги хабар қилинганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид