Жаҳон | 21:21 / 10.06.2018
47600
1 дақиқада ўқилади
Ахлатхонага ташланган тухумлардан жўжалар очилди (видео)
Грузиянинг Марнеули (мамлакат шарқида) шаҳрида ахлатхонага ташланган тухумлардан юзлаб жўжалар очилди. Воқеа акс этган видео маҳаллий аҳоли томонидан Facebook ижтимоий тармоғига жойланди.
Марнеули мэри Тимур Абазов бу ҳодисани ноодатий деб баҳолаб, жўжалар ахлатхонадан шаҳар марказигача етиб боришгани ва маҳаллий аҳолининг баъзи вакиллари уларни ўзларига олишганини маълум қилди.
"Менга маълум қилинишича, паррандачилик фабрикасида тухумлар сифати бузилган деб ҳисобланиб, ахлатхонага ташланган. У ерда эса улардан кўп жўжалар очилиши учун қулай шарт-шароит бўлган. Маҳаллий аҳолининг айрим вакиллари уларни боқиш учун олиб қолишган", - дейди мэр ўз баёнотида.
Мавзуга оид
23:10 / 26.10.2024
Грузияда парламент сайловлари якунланди. Ҳукмрон партия ва мухолифат ўз ғалабасини эълон қилди
21:11 / 21.10.2024
«ГРУ» ва «ФСБ» ҳакерлари Грузия ҳукумати ҳамда компанияларини кузатиб келган — Bloomberg
22:42 / 07.10.2024
Грузия парламенти президентнинг импичментини қайта бошлайди
11:45 / 06.10.2024