22:00 / 10.06.2018
21193

Миср терма жамоаси Чеченистонга етиб келди. Рамзон Қодиров жамоа машғулотларига ташриф буюрди

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Россиядаги жаҳон чемпионатига ташриф буюрган Миср терма жамоасини кутиб олди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

Фото: ТАСС

Бугун Миср терма жамоаси Грознийга келди. Жамоа мусобақа вақтида шу ерда машғулот ўтказади ва истиқомат қилади. 

"Грозний меҳмонларни самимий ва тантали кутиб олишди. Кузатиш йўлларидаги катта баннерларда саломлашиш сўзлари бор. Россияга хуш келибсиз!", – дея ёзган Қодиров ўзининг Телеграмдаги каналида. 

Шунингдек, у Муҳаммад Салоҳнинг ташрифидан хурсанд эканини айтган. 

Фото: ВКонтакте/Рамзан Кадиров

"Футбол мухлислари Салоҳнинг тикланаётгани ва жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи эканидан жуда хурсанд", – дея қўшимча қилган. 

Сўнг Чеченистон раҳбари Мисрнинг "Ахмат-Арена"да ўтган очиқ машғулотига ташриф буюрди. 
"Жаҳон чемпионатида биринчи навбатда Россия терма жамоасига мухлислик қиламиз, қўшимча тарзда эса – Мисрга", – деди Қодиров журналистлар билан суҳбатда. 

Top