Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ким Чен Ин билан саммитдан олдин алоҳида учрашув ўтказмоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп Сингапурдаги саммитдан олдин КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан алоҳида яккама-якка учрашув ўтказишни режалаштирган. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбасига таянган ҳолда хабар тарқатган.
«Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан 12 июнь куни бошланадиган саммитдан олдин алоҳида учрашув ўтказишни режалаштирган», — дейилади агентлик хабарида.
Агентлик маълумотига кўра, учрашув хонасида икки сиёсатчи ва таржимонлардан бошқа ҳеч ким бўлмайди, делегация вакиллари хонага киритилмайди. Кейин музокараларга давлатлар раҳбарларининг энг ишончли вакиллари — АҚШ томонидан Давлат котиби Майкл Помпео ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Жон Болтон, КХДР томонидан Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Жон қўшилади.
АҚШ—КХДР саммити 12 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 9:00да бошланади. Айрим манбаларга кўра, музокараларда АҚШ ва Шимолий Корея дипломатик муносабатлари ўрнатиш, Пхеньянда Америка элчихонасини очиш масалалари ҳам муҳокама этилади.
Бундан аввалроқ АҚШ вице-президенти Майк Пенс Трамп Ким Чен Ин билан музокараларга «бутун ҳаёти давомида тайёрлангани» ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
16:31 / 25.02.2026