Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Газ тармоқларига уланиш тартибини биласизми?
Фото: РИА Новости
Газ тармоқларига уланиш тўрт босқичда амалга оширилади, деб хабар қилмоқда “Ҳуқуқ ахборот” канали.
I босқич – истеъмолчи томонидан хизматдан фойдаланиш учун ариза топшириш. II босқич – аризани кўриб чиқиш ҳамда техник шартларни тақдим этиш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш. III босқич – истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш. IV босқич – табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш ва табиий газни етказиб бериш.
Истеъмолчи хизматдан икки усулдан фойдалана оладилар:
• бевосита давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этади;
• Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (давлат хизматлари портали) давлат хизматидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Истеъмолчи Давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилганида хизматлардан фойдаланиш учун унда электрон рақамли имзо (ЭРИ) бўлиши шарт.
Давлат хизматлари марказлари истеъмолчилар ЭРИни жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.
Ушбу давлат хизматини кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (17240 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
Истеъмолчиларда ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
19:41 / 03.05.2026
Ўзбекистонда жорий йилда 4,3 млрд кВт соат электр ва 2,8 млрд метр куб газни тежаш мақсад қилинди
11:12 / 21.04.2026