Жаҳон | 20:20 / 11.06.2018
4643
1 дақиқада ўқилади

Кобулда теракт оқибатида 12 киши ҳалок бўлди 

Афғонистон пойтахти Кобулда худкуш томонидан амалга оширилган портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 30 дан кўпроқ одам яраланди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар берди.      

Маълумотларга кўра, террорчи Кобулнинг Доруломон туманида маҳаллий вақт билан соат 13ларда шаҳарларни тиклаш ва мамлакатни ривожлантириш вазирлиги биноси яқинида ўзини портлатган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш вақтида вазирлик ходимлари бинони тарк этаётган бўлганлар.

Мавзуга оид