Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги янгиланган битим бўйича музокаралар бошланиши мумкин
Фото: AFP
2018 йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Делегация таркибидан ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ва Афғонистон бўйича махсус вакили Роланд Кобиа ўрин олган, деб хабар қилмоқда ТИВ ахборот хизмати.
Учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида турли шакллардаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Алоҳида эътибор ЕИнинг Марказий Осиё бўйича янги Стратегияси лойиҳаси ва «Ўзбекистон-ЕИ» шаклидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилди.
Томонлар Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янгиланган икки томонлама Битим бўйича музокараларни бошлаш юзасидан фикр алмашдилар.
Европа Иттифоқи вакиллари 11-12 июнь кунлари бўлиб ўтаётган «Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли» мавзусидаги халқаро конференция жараёнини юқори баҳоладилар.
Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилган.
Мавзуга оид
21:16 / 27.04.2026
Украина ЕИ аъзоси бўлиш учун ўз ҳудудларидан воз кечишига тўғри келади – Мерц
22:18 / 25.04.2026
Қирғизистоннинг иккита банки Евроиттифоқ санкциясига учради
12:16 / 24.04.2026
Евроиттифоқ Ўзбекистоннинг иккита корхонасига санкция киритди
18:39 / 23.04.2026