Жаҳон | 10:27 / 13.06.2018
11496
2 дақиқада ўқилади

Буюк Британия махсус визалар беришни бошлайди

Буюк Британия 2019 йилнинг баҳоридан юқори технологиялар ва IT соҳасидаги стартаплар асосчиларига махсус визалар бера бошлайди. Бу ҳақда The Independent мамлакат Ички ишлар вазирлигига асосан ёзмоқда.

«Буюк Британия технологиялар ва инновациялар соҳасида етакчи давлат экани билан фахрланиши мумкин, бироқ биз бизнесни жалб этиш учун кўпроқ иш қилмоқчимиз. Шунинг учун мен Буюк Британияда бизнес очмоқчи бўлган одамлар учун янги виза ҳақида эълон қилишдан мамнунман», - дея маълум қилган ички ишлар вазири Сажид Жовид.

Фото: AP

Унинг фикрича, янги виза бутун дунёдан «энг яхши истеъдодларни» жалб қилишда ёрдам беради, шунингдек, Британиянинг инновациялар ҳамда ишбилармонлик соҳасидаги етакчи позициясини мустаҳкамлайди.

Таъкидланишича, янги визалар ОТМ битирувчилари фақатгина олиши мумкин бўлган кириш ҳужжатларини алмаштиради - энди виза олиши мумкин бўлган шахслар доираси анча кенгаяди. Янги визаларни истеъдодли ишбилармонлар, шунингдек, бу кириш ҳужжатини олишга номзодларни қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутувчилар олиши мумкин.

Мавзуга оид